Нуробод туманида 25 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга тикув машиналари топширилди
25/08/2020 - 12:44Бугун “Нуробод туманида хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастури”га асосан, тумандаги 25 нафар эҳтиёжманд, ногиронлиги бор ва боқувчисини йўқотган хотин-қизларга тикув машиналари топширилди.