Нуробод шаҳри фаоллари туман ҳокими ҳисоботини эшитди

Нуробод тумани ҳокими, 1 сектор раҳбари Ф.Заиров жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисида туман марказида жойлашган Шарқ Юлдузи, Амир Темур ва Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини фаолларига ҳисобот берди.

Ҳисоботда ҳудудларда амалга оширилган ишлар, манзилли давлат дастурларининг ижроси ҳамда келгусидаги қилиниши режалаштирилаётган лойиҳалар тўғрисида маълумот берилди.

Тадбир давомида фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, маҳаллалардаги мавжуд муаммолар муҳокама этилди.

Амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, ечими бўйича мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM