Зиёратгоҳлар

Ҳазрати Довуд зиёратгоҳи XVII-XIX асрлар

Ҳазрати Довуд зиёратгоҳи Самарқанд вилояти Нуробод туманининг  Оқсой маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган. Ҳазрати Довуд “Бани Исроил” қавмидан чиққан пайғамбарлардан биридир. Довуд Толут вафотидан кейин “Бани Исроил” қавмига подшоҳ этиб тайинланади. Довуд пайғамбар даражасига эришади, унга “Забур” китоби Аллоҳ таоло томонидан юборилади. Айни бир пайтда Довуд алайҳиссаломга “Забур” билан бирга ғоят гўзал ва ёқимли куй ҳам юборилади. Яратувчи Тангри Довуд алайҳиссаломга яна темирчилик, совутсозлик ҳунарини каромат қилади. Темир унинг қўлида мумдек юмшаган. У темирларни қўллари билан хамир каби эгиб-букиб, ундан турли нарсаларни ясаш қувватига эга бўлган. Шу сабабли Довуд алайҳиссалом темирчилар пиридир.

2015-2019 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM