Пенсия ва нафақалар қанча миқдорга оширилди? 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Коронавирус Пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга  ва ёрдамга муҳтож  аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сонли фармонига асосан 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баробар оширилди. 

2020 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 262 470 сўм; 

ёшга доир энг кам пенсиялар — ойига 513 350 сўм; 

болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа — ойига 513 350 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 315 030 сўм этиб белгиланди.

Бугунги кунда Нуробод туманида  жами 14 091 минг пенсия ва нафака олувчилар мавжуд булиб шундан:

Ёшга доир нафака олувчилар 10020 та,

Ногиронлик пенсиясини олувчилар 1248 та,

Бокувчисини йукотганлик пенсиясини олувчилар 1607 та,

Болаликдан ногиронлик ижтимоий нафакаси олувчилар 1216 тани ташкил килади.

Ҳозирги кунда туманимизда пенсия ва нафакаларга талаб этиладиган бир ойлик маблаг  10 142 642 700 сумни ташкил килади.

Ушбу фармонган асосан туман пенсия жамғармаси булимидаги барча пенсия ва нафаклар 1,1 баробарга оширилиб фармон ижроси белгиланган муддатда таъминланада.

Шунингдек ушбу фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда 2020 йилнинг якунига қадар:

14 ёшгача болалари бўлган эҳтиёжманд нафақа олувчи оилаларнинг амалдаги сонини 2 баробарга ошириб, 700 мингтагача етказишни;

бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олувчи эҳтиёжманд оналарнинг амалдаги сонини 330 мингдан 400 мингтага оширишни; 

моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларнинг амалдаги сонини 89 мингдан 100 мингтага етказилиши

Тўлаш муддати 2020 йилнинг июль-сентябрь ойларида тугайдиган болалари бўлган оилаларга ва бола парвариши билан шуғулланадиган оналарга нафақа тўлаш навбатдаги 6 ой муддатга (бола тегишлича 2 ёш ва 14 ёшдан ошмаган ҳолатда) давом эттирилиши белгиланган. 

 

Тоштемир ЮСУПОВ,

Бюджетдан ташкари Пенсия жамгармаси

Нуробод туман булими бошлиғи

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM