Оммавий ахборот воситалари

“НУРОБОД” ГАЗЕТАСИ

 

1977 йил 1 январда Нуробод (собиқ Саветобод тонги) газетасига асос солинди. Шу йилнинг 1 март санасида газетанинг илк сони чоп этилган.

“Нуробод” газетасига биринчи бош муҳаррир этиб Баҳриддин Шамсиев тайинланган.

Ўша даврда газета Каттақўрғон шаҳридаги “Зарафшон” газетаси босмахонасида чоп этилган. 1979 йилда таҳририят ва босмахона учун икки қаватли бино қурилиб, фойдаланишга топширилган.

Шундан сўнг жамоа сафи кенгая бошлади. Неъмат Туркманов, Нафас Дўсанов, Шокир Шералиев, Суюн Турдиқулов, Ўсар Абдураҳимов (марҳум), Абдусамад Раҳимов, Шукур Содиқов, Шодиёр Мутаҳаров, Ҳайитмурод Кўбаев, Солижон Худоёров, Отамурод Саъдинов (марҳум), босмахонанинг биринчи директори Исматулло Умаров, масъул котиб Абдурасул Саттаров, фотомухбир Облоқул Бобоёров сингари ёшлар жамоага келиб қўшилган.

“Нуробод” газетаси А2 форматда, рангли кўринишда ойига уч марта  чоп этилади.

“Нуробод” газетаси бош муҳаррири бўлиб 1987-1992 йилларда Бобомурод Маҳмудов, 1992-2013 йилларда Бойхуроз Маҳмудов, 2013-2018 йилларда Гулшан Шерматовалар фаолият юритган.
2019 йил 21 январдан Нодира Ботирова “Нуробод” газетаси бош муҳаррири этиб тайинланди.

 

Таҳририят манзили: Нуробод шаҳри, Нурли ҳаёт кўчаси, 3-уй.

Тел.: (66) 633-15-64

Веб-сайти: www.nur-obod.uz

e-mail.: asl_nurobod@umail.uz

2015-2019 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM