Янгиликлар

Нуробод туманида ижтимоий кўмакка муҳтож оилалаларнинг фарзандларига моддий ёрдам маблағлари тарқатилмоқди

Бугун туман ҳокими Ф.Заиров, туман ташкилотлари, маҳалла раислари иштирокида туман 1 сектор ҳудудига кирувчи маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 200 нафар ана шундай оилаларнинг 438 нафар фарзандларига белгиланган моддий ёрдам маблағлари тарқатилди.

Нуробод туманида давлат хусусий-шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилоти очилди

Нуробод тумани Оқсой маҳалласида тадбиркор Ҳакимов Дўстмурод  томонидан “Сабрина боғчаси” номли давлат хусусий-шериклик асосида янги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш фаолиятини бошлади.

Ҳайроншайхда замонавий мактаб филиали фойдаланишга топширилди

Бугун Нуробод туманида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан туман марказидан олисда бўлган Пўлатчи маҳалласи Ҳайроншайх қишлоғида Халқ таълими бўлимига қарашли 36 умумий ўрта таълим мактабининг замонавий янги мактаб филиали очилиб, фойдаланишга топширилди.

Нурободдаги 41 умумтаълим мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Бугун ушбу мактабнинг очилиш маросимида Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров ва вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи С.Усмонов иштирок этиб, мактабнинг мукаммал таъмирланиши нафақат таълим муассасаси жамоасига, балки, Нурбулоқ шаҳарчаси аҳолиси, ота-оналари ва ўқувчилари учун янги ўқув йили бошланиши олдидан унутилмас хурсандчилик бўлганлигини таъкидлаб ўтишди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM