Янгиликлар

Нуробод туманида 25 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга тикув машиналари топширилди

Бугун “Нуробод туманида хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастури”га асосан, тумандаги 25 нафар эҳтиёжманд, ногиронлиги бор ва боқувчисини йўқотган хотин-қизларга тикув машиналари топширилди.

Нуробод тумани марказида яроқсиз аҳволга келиб қолган йўллар жорий таъмирланмоқда

Айни кунларда Нуробод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Амир Темур ва Наврўз маҳаллаларидаги ички йўлларнинг 2 км. 584 м. қисмига асфальт ётқизилиб, жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Пенсия ва нафақалар қанча миқдорга оширилди? 

2020 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баробар оширилди. 

Нуробод шаҳри фаоллари туман ҳокими ҳисоботини эшитди

Нуробод тумани ҳокими, 1 сектор раҳбари Ф.Заиров жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисида туман марказида жойлашган Шарқ Юлдузи, Амир Темур ва Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини фаолларига ҳисобот берди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM