Жаҳон банки дунёдаги иқтисодий вазият бўйича йиллик ҳисоботни эълон қилди

Жаҳон банки дунёдаги иқтисодий вазият бўйича йиллик ҳисоботни эълон қилди. Унга кўра, 2020 йилда дунёдаги иқтисодий ўсиш 2,5 фоиз бўлади ва айни пайтда пастлашиш хавфи сақланиб қолади.

 

Ривожланган давлатлар иқтисоди 1,4 фоизга сустлашади, бозор муносабати ривожланган давлатлар иқтисоди 4,1 фоизга ўсади. АҚШ иқтисоди 1,8 фоизга секинлашади. Евроиттифоқда иқтисодий ўсиш 1 фоизга пасайиши кутилмоқда.

 

Бундан ташқари, Хитойдаги иқтисодий секинлашув 5,9 фоизни ташкил қилиб, Хитойсиз олинганда, Осиё-Тинч Океани минтақасидаги иқтисодий ўсиш 4,9 фоизга барқарорлашади, дейилади РИА Новости хабарида.

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM