Ўзбекистон келгуси йил МДҲга, 2022 йилда эса ШҲТга раислик қилади

Бугун Халқаро пресс-клубда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, парламент вакиллари мамлакатимиз ташқи сиёсатида рўй бераётган туб ўзгаришлар, прагматик тенденциялар ҳақида ўз мулоҳазаларини билдиришяпти. 

Илҳомжон Неъматов, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари:

— Илгари Ўзбекистоннинг МДҲ доирасидаги ҳамкорлиги чекланган эди. Бугунги кунда Ўзбекистон ушбу тузилма ишида фаол иштирок этмоқда. 2020 йилда мамлакатимиз МДҲга раислик қилади, Тошкентда ушбу ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити бўлиб ўтади.

... Биз 2022 йилда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига раислик қилишни режалаштирмоқдамиз.

... Илгари хорижий экспертлар ташқи сиёсатимизни маятник билан солиштиришар эди. Бугунги кунда Ўзбекистон ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий масалаларда фақат миллий манфаатларга таянади.