Нурбулоқда “Қўшничилик – минг йилчилик”га асос солинди

Нуробод тумани, Нурбулоқ маҳалла фуқаролар йиғини, Дўстлик гузарида уйлари бир-бири билан ёнма-ён жойлашган Б.З. ва Ш.С.лар узоқ йиллардан бери ҳовлилари ўртасидаги ер майдони устида келишмай, жанжаллашиб келишган.

Жорий йилнинг 7 октябрь куни Самарқанд вилояти мутасадди ташкилот ва корхона вакиллари ҳамда Нуробод туман ҳокимлиги вакиллари, сектор раҳбарлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан бирга, ушбу келишмовчиликка барҳам бериш учун уларнинг хонадонига ташриф буюрилиб, ер майдони ҳужжатлари мутахассислар томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар якунида, мутасаддилар томонидан қўшниларнинг ер майдонлари белгилаб берилиб, “қўшничилик – минг йилчилик”га асос солинди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM