ТЕЗ БУЗИЛАДИГАН МАҲСУЛОТЛАРГА СЕРТИФИКАТЛАР БИР КУНДА РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ

Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди (27.09.2019 йилдаги 819-сон ВМҚ).

 Эслатиб ўтамиз, олиб қўйилган маҳсулот мажбурий тартибда сертификатланиши лозим бўлса, мувофиқлик сертификати эса мавжуд бўлмаса – олиб қўйишни амалга оширган ваколатли органнинг мансабдор шахси сертификатлашни ўтказиш ва сертификат олиш учун буюртма беради.

 Киритилган тузатишлар билан сертификатни расмийлаштириш ва бериш муддатлари белгиланди:

  • тез бузиладиган маҳсулотларга нисбатан – зарур ҳужжатлар (синов баённомалари, ишлаб чиқаришни баҳолаш далолатномаси, санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария хулосалари) тақдим этилган вақтдан бошлаб 1 кун;
  • бошқа турдаги мол-мулкларга нисбатан – қонун ҳужжатларига мувофиқ (транспорт воситаларидан ташқари) 3 иш кунидан ошмаган муддатда.

 Давлат даромадига ўтказилган мол-мулклар сотилишини таъминлашда маҳаллий ҳокимият органлари бозор ва савдо мажмуаларида савдо ўринлари ва ярмаркалар ташкил этиш орқали савдо ташкилотларига кўмаклашади.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM