Вилоят ҳокимининг 2019 йил 8 августдаги 210-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги ПҚ-4407-сонли “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаш, туманда иқтисодиёт тармоқлари, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида, туман ҳокимининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра:
- туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
- туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини барқарор ишлашга тайёрлаш;
- ёқилғи-энергетика тармоғининг барқарор фаолият кўрсатишни таъминлаш;
- кўп квартирали турар жой фондини барқарор ишлашга, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёрлаш;
- ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш белгиланган.
Қарорнинг ижросини таъминдаш мақсадида, мутасаддилар томонидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда.