Нуробод тумани марказида сайёр қабул ўтказилди

Бугун Нуробод тумани ҳокими С.Бердиқулов, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида туманнинг Амир Темур, Шарқ Юлдузи ва Наврўз маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган фуқаролар учун сайёр қабул ўтказди.

Қабул давомида А.Темур маҳалласи фуқаролари томонидан маҳалла ҳудудида қурилган ноқонуний қурилишлар фуқаролар ва автомобилларнинг қатновига халақит бераётганлиги тўғрисидаги мурожаатлари туман раҳбари томонидан жойига чиқиб ўрганилиб, ўзбошимчалик билан қурилган объектларни ўрганиб чиқиш, таъмирталаб йўлларни таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Сайёр қабул давомида фуқаролардан тушган 20 га яқин мурожаатлар юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олиниши белгиланди.

Қабулда билдирилган мурожаатларни ҳал этиш бўйича амалий ишлар куннинг иккинчи ярмида бошлаб юборилди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM