“Growtech-2022”: Истиқболли музокаралар майдони

Айни кунларда Туркияда ўтказилаётган “Growtech-2022” ярмаркасида Самарқанд вилояти делегасияси ҳам фаол иштирок этмоқда.

Ушбу нуфузли халқаро тадбир қишлоқ хўжалиги соҳасидаги замонавий ёндашувлар бўйича минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашни ўз олдига мақсад қилиб олган. Жорий йил Анталия шаҳри мезбонлик қилаётган ярмаркада сув тежовчи технологиялар, инновацион ғоялар намойиш этилмоқда. 

Тармоқда кўп йиллик тажрибага эга ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи компаниялар билан музокаралар олиб бориш имкони ҳам мавжуд.

Делегасия таркибида Нуробод тумани ҳокими ўринбосари Лазиз Муқимов ҳам фаол иштирок этмоқда.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM