Депутатликка номзод С.Бердиқулов сайловчилар билан учрашди

Бугун Халқ депутатлари Нуробод тумани Кенгашига 19-Тепақул сайлов округидан туман Кенгаши депутатлигига  номзод, туман ҳокими Сирожиддин Бердиқулов сайловчилар билан учрашди.

Номзоднинг ишончли вакили сайловчиларни номзод билан яқиндан таништириб, унинг таржимаи ҳоли, сайловолди дастурининг асосий йўналишлари бўйича маълумотлар берди.

С.Бердиқулов ўз чиқишида сайловолди дастури, келгусида белгиланган вазифалар, уларни қандай амалга ошириш дастури тўғрисида атрофлича маълумот бериб ўтди.

Учрашув давомида депутатликка номзод сайловчиларни қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб берди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM