"Меҳнаткаш" маҳалласида сайёр қабул бўлиб ўтди

Бугун Нуробод тумани “Меҳнаткаш” маҳалласида туман ҳокими С.Бердиқулов, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла аҳолиси ва ёшлар иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан асосан электр энергияси, кредит, газ, йўл, ичимлик суви ва бошқа  масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. 

Туман раҳбари томонидан мурожаатларининг ижобий ҳал этилиши бўйича тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM