“Зулфия” номидаги давлат мукофотининг Нуробод туман босқичи бўлиб ўтди

Нуробод туманидаги 18-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Зулфия” номидаги давлат мукофотининг туман босқичи танлови бўлиб ўтди. 

Танловда туманимизнинг 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли 100 нафардан ортиқ хотин-қизлари фаол иштирок этишди.

Танлов доирасида иштирокчилар адабиёт, санъат (тасвирий, амалий, безак, дизайн), маданият, таълим, фан, спорт, жамоатчилик йўналишларида ўзаро беллашдилар.

Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорлар ўзининг ватанпарварлиги, маънавий етуклиги, сиёсий-ижтимоий ҳаётда фаол, ташаббускорлиги, Республика ҳамда халқаро миқёсдаги танловлар ва тадбирларда ютуқларни қўлга киритганлиги, хорижий тилларни билиш даражаси ва бошқа қобилиятлари инобатга олиниб, йўналишлар кесимида ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.

Танловда ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга диплом ва эсдалик совғалар топширилиб, вилоят босқичида иштирок этиши учун йўлланмалар берилди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM