Нурободда “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида сентябрь ойида 104 та тадбиркорлик субекти ўрганилиб, 91 тасига кўмаклашиш зарурлиги аниқланди

Нуробод тумани давлат солиқ инспекциясига 2022 йил сентябр учун бюджет даромадларига 4 549,8 млн. сўмлик режа белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 5 237,5 млн. сўмлик тушум таъминланди ва прогноз кўрсаткичи 115,1 фоизга (687,7 млн. сўм ортиғи билан) бажарилди.

Тадбиркорларни фаолиятини энди бошлаган ҳамда фаолияти давомида қийинчиликка дуч келаётган тадбиркорлик субектларига “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида ёрдам бериш мақсадида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

“Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида сентябр ойида 104 та тадбиркорлик субекти ўрганилди. Шундан 91 тасига кўмаклашиш зарурлиги аниқланди.

Жумладан, дастлабки бухгалтерияни юритишда 40 та, солиқ қарзи тўғрисида маълумот беришда 11 та, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартиблари бўйича тушунча беришда 25 та, солиқ органига алоқадор ва бошқа муаммолар юзасидан 15 та холатда ҳамда бошқа солиқ турларидаги ортиқча тўлов суммасини қайтаришда 3 та ҳолатда 11,8 млн. сўмлик тадбиркорлик субъектларига кўмаклашилди. Масалан, “Голд Маржонабегим” МЧЖ, “Асл-Улуғбек Сервис” МЧЖ, “Темуржон Боғлари Меваси” МЧЖга кўмаклашилди.

Мамлакатимизда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилган ҳолда уларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини-ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим ҳужжат бўлди.

Таъкидлаш жоизки, жисмоний шахслар ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтиши мураккаб жараён эмас. Жумладан, бу Солиқ мобил иловаси ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади. Рўйхатдан ўтгандан сўнг матритсали штрих код (ҚР-код)ли гувоҳнома берилади. 2022 йилнинг август ойида туманда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 409 нафарни ташкил этди.

Бугунги кунда солиқ тўловчиларнинг мурожаат ва саволларига тезкорлик билан жавоб қайтариш мақсадида телеграм мессенжерида Солиқчи-кўмакчи Нуробод туман ДСИ гуруҳи ташкил қилинган бўлиб, савол ва мурожаатларга тезкорлик билан жавоб бериб келинмоқда.

Шунингдек, Солиқ маслаҳатчилари (Нуробод туман ДСИ) орқали Телеграм мессенжерида ёзма мурожаат қилиш мумкин.

Солиқ тизимида рўй бераётган ўзгаришларни содда ва халқчил тилда тушунтиришда, айниқса, туманда ҳали кўп ишларни амалга оширишимиз лозим. Туман давлат солиқ инспекциясида фаолият юритувчи барча даражадаги раҳбарлар солиқ тўловчиларга кўмак беришга ҳар доим тайёр. Солиқ тўловчилар муаммолар ва саволлар билан бевосита қабулимизга келиб ёки юқорида ижтимоий тармоқларда кўрсатилган манзил орқали бемалол мурожаат қилишлари мумкин.

С.Шавхиев,
Нуробод туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM