Мамлакатимизда "Кексалар ҳафталиги" бўлиб ўтади

Шу йилнинг 3-9 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилиши режалаштирилган.

Юртимиздаги барча маҳаллаларда нуронийлар, шу жумладан, “Саховат” ва “Мурувват” интернат-уйларида истиқомат қилаётган кексалар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар, танловлар, хайрия тадбирлари, жумладан, нуроний ва ёшлар учрашувлари ўтказилади.

Айни пайтда барча ҳудудлар ушбу тадбирни кенг нишонлаш бошланди.
 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM