Пенсиялар қайта ҳисобланади

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг 2-бандига мувофиқ “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги  Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур қонун 2022 йил 19 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланди. Унга кўра, 2023 йилнинг 1 январидан пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн бараваридан ўн икки бараварига оширилиши кўзда тутилган.

Қайд этилганидек, янги тартиб нафақат 2023 йил 1 январдан кейин пенсияга чиқадиган фуқаролар учун балки 2023 йил 1 январдан олдин тайинланган пенсиялар учун ҳам тадбиқ этилади.

Яъни, ўртача иш ҳақи пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баравари (бугунги кунда 3 240 000 сўм)дан юқори бўлган пенсионерларнинг пенсияси 2023 йил       1 январдан қайта ҳисобланади. Натижада, (Республика бўйича) 352 мингдан ортиқ фуқаронинг пенсияси қайтадан ҳисоб-китоб қилинади ва келгуси йилда Пенсия жамғармасидан қўшимча равишда 1.5 трл сўмдан ортиқ маблағлар ажратилади.

 

          Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Нуробод туман бўлими бошлиғи                                                                                                   Т.Юсупов

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM