Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик

Бугун Нуробод туманида “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик!” шиори остида навбатдаги маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Нуробод тумани ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда минг нафарга яқин диний идора вакиллари, мактаб ўқитувчилари, тарғиботчилар ва ота-оналар иштирок этишди.

Туман ҳокимлиги, Маданият уйи, 18-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда “Зам-зам” масканида ўтказилган тадбирларда иштирок этган Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ходимлари тадбир иштирокчиларига ислом динининг моҳияти, дин ниқоби остидаги ҳаракатлар, дунёдаги вазият, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-хотиржамлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Тадбир давомида тарбиявий руҳдаги видеороликлар намойиш этилди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM