Қишлоқ хўжалиги, кадастр соҳаси ҳодимлари билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун Нуробод тумани Давлат кадастрлар палатаси туман филиалида туман ҳокими Ш.Юлдашев раҳбарлигида қишлоқ хўжалиги, кадастр соҳаси ҳодимлари билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Учрашувда туман раҳбари томонидан ҳудуддаги ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, ноқонуний қурилиш ҳамда ерлардан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланишга чек қўйилиб, тегишли чора-тадбирлар кўрилмаётганлиги қаттиқ танқид остига олинди.

 

Ушбу соҳадаги ишларни янада жадаллаштириш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, масъулиятсизлик ва эътиборсизлик оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган ҳолатларнинг оқибати ҳақида фуқароларни огоҳлантириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM