Нуробод туманида “Омондара” маҳалласида “маҳалла тиббий пункт”и ташкил этилди

Ўзбекистон Републикаси Президентининг видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Нуробод тумани “Омондара” маҳалласи аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилиб, 131 млн. сўм маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан “Маҳалла тиббий пункти” ташкил этилди.

Вилоят даволаш муассасаларини малакали мутахассислари ва туман тиббиёт бирлашмасининг тиббиёт ходимлари биргаликда Омондара МФЙдаги 421 та хонадонларга бўлиб, 152 нафар фуқароларга амбулатор шароитда тиббий хизмат турларини кўрсатиб келмоқда.

Шунингдек туман тиббиёт бирлашмасининг малакали мутахассислари иштирокида 421 нафар фуқаролар чукурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббий кўрик натижасида касаллик аниқланган фуқароларга тегишли тавсиялар берилиб, 25 нафар фукораларга амбулатор шароитда даволаниш учун дори-дармонлар етказиб берилди. Омондара ва Гирдиқўрғон маҳалласида яшовчи туғма юрак нуқсони билан назоратда турган мураккаб операция қилдириш учун бир неча маротаба мурожаат қилган бемор болалар вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида юкори технологиялар билан бепул операция қилинди.

Маҳалладаги 381 та хонадонда яшовчи 2 045 нафар аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган муаммо яъни тиббий хизмат олиш учун 10-15 км масофа босиб сарсон бўлишига чек қўйилди. Тиббий хизмат аҳолига яқинлаштирилди.

Шу каби “Маҳалла тиббий пунктлари” туманидаги  13 та олис ва чекка қишлоқларда мавжуд бўлиб, бугунги кунда яна 10 та чекка ва туман марказидан узоқда жойлашган қишлоқларга “Маҳалла тиббий пункти” ташкил қилиш учун махсус континерлар олиб келиниб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM