Ҳокимнинг битирувчи ёшлар билан учрашувлари давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Нуробод тумани ҳокими Ш.Юлдашев иштирокида барча умумтаълим мактабларида Ҳоким ва битирувчи ёшлар учрашуви ташкил этилмоқда.

 

Хусусан, туманниг “Тепақул” маҳалласидаги 8 умумтаълим мактабида бўлиб ўтган учрашувда мактабнинг битирувчи ёшлари иштирок этишди.

 

Учрашувда туман раҳбари битирувчи ёшларга юзланиб, уларнинг олий таълимда ўқишларини давом эттиришлари ҳамда касб-ҳунар эгаллашлари учун бугунги кунда Давлатимиз раҳбари бошчилигида ҳаётга тадбиқ этилаётган шарт-шароит ва имкониятлар хусусида гапириб, ёшларнинг ўз олдиларига тўғри мақсад қўйишлари лозимлигини айтиб ўтди.

 

Шунингдек, туман ҳокими битирувчиларнинг келгусидаги мақсад ва режалари борасида улар билан бирма-бир суҳбатлашди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM