“Ҳоким ва битирувчи ёшлар” учрашуви очиқ мулоқот тарзида ўтди

Бугун Нуробод тумани ҳокими Ш.Юлдашев иштирокида тумандаги 3, 4, 26, 75-умумтаълим мактабларининг битирувчи ёшлари ва уларнинг ота-оналари билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Туман ҳокими, тадбир аввалида ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, бугунги кундаги ёшларга берилаётган имтиёзлар, давлатимиз томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ёшларимиз эришаётган ютуқларни алоҳида таъкидлаб ўтди.

 

Очиқ мулоқот тарзида кечган учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалари, муаммолари юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, ўз саволларига ижобий жавоблар олишди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM