ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ЖОЙИГА БОРИБ ЎРГАНИЛМОҚДА

Бугун Нуробод тумани ҳокими Ш.Юлдашев “Машъал” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, бир гуруҳ шу маҳаллада яшовчи фуқаролар билан учрашди.

Мазкур ҳудуддаги уй-жойларнинг газ, электр энергияси, тоза ичимлик суви, кадастр соҳасидаги мавжуд муаммо ва камчиликлари ўрганилди. 

Шунингдек, туман раҳбари томонидан уй-жойлар ва кўчаларни ён атрофларини ободонлаштириш, ҳудуддаги ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг муаммоларини ечишга оид масалалар кўриб чиқилди.

Учрашув давомида фуқароларнинг муаммо ва мурожаатлари тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM