Қурилиш жараёни бўйича масъул ва мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди

Юртнинг ободлиги, халқнинг фаровонлиги маҳалла ва қишлоқлардан бошланиши бор гап. Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан чекка-чекка ҳудудлардаги аҳоли пунктларида барпо этилаётган замонавий уй-жойлар, таълим муассасалари, маҳалла бинолари, тиббиёт муассасалари, қатор хизмат кўрсатиш шохобчалари ва мактабгача таълим ташкилотлари янгича қиёфа касб этмоқда.

 

Айни кунларда Нуробод туманидаги “Юксалиш” маҳалласида ҳам янги мактабгача таълим ташкилоти биносини қуриш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда. 

 

Бугун туман сектор раҳбарлари мазкур қурилиш майдонида амалга оширилаётган кунлик қурилиш-бунёдкорлик ишларининг сифатини назорат қилиб, қурилиш жараёни бўйича масъул ва мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM