Маҳалла тизими ходимлари меҳнати унутилмайди

Нуробод туманидаги маҳаллаларда намунали меҳнат қилган, яқингача маҳалла раиси сифатида ишлаган бир гуруҳ тизим ходимларига эҳтиром кўрсатилди.

 

Бўлим бошлиғи собиқ оқсоқолларнинг меҳнати бундан кейин ҳам қадрланиши, маҳалладаги янги ходимларга ҳам уларнинг тажрибаси асқотиши ҳақида сўзлади. Гарчи улар бугун бу тизимда ишламаётган бўлишса-да, доимо халқ эътибори ва эътирофига сазовор эканлиги айтилди.

 

Собиқ раислар бўлимнинг ташаккурномаси билан тақдирланиб, совғалар улашилди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM