Ҳоким ёрдамчиларига планшетлар берилди

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан ҳоким ёрдамчилари учун махсус планшетлар ажратилди.

Бугун Нуробод тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда планшетлар туман ҳокими Ш.Юлдашев томонидан ҳоким ёрдамчилари ва Республикадан туманга бириктирилган вакилларга топширилиб, бундан кўзланган мақсад ва вазифалар тўғрисида маълумот берилди.

Қўшимча равишда клавиатура билан ҳам жиҳозланган мазкур планшетларда бармоқ изи сканери ёрдамида шахсни тасдиқлаш каби имкониятлар мавжуд бўлиб, ҳоким ёрдамчиларига кўпгина вазифаларни маҳалладан чиқмаган ҳолда амалга ошириш имконини беради.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM