Нуробод туманининг чекка ҳудудларида аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди

Нуробод туманининг Омандара маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

 

Тиббий кўрикдан асосий кўзланган мақсад аҳоли орасида сурункали ноинфекцион касалликларни эрта аниқлаш, турли хавф омилларини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлардан иборат.

 

Вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалининг малакали шифокорлари тиббиётнинг турли йўналишлари бўйича аҳоли соғлиғини чуқур кўрикдан ўтказишди.

 

Беморларга замонавий УЗИ ва ЭКГ текширувлари, лаборатор таҳлиллардан ўтказиш учун ихтисослашган тез тиббий ёрдам машиналари жалб қилиниб, жами 1245 нафар фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM