Нурободда “ДХХ кубоги” учун сектор босқичига қуръа ташланди

Хабарингиз бор, 2022 йилнинг 5 апрель куни Нуробод туманида “ДХХ кубоги” доирасида 16-30 ёшлилар ўртасида спортнинг мини-футбол ва футбол турлари бўйича спорт мусобақаларига старт берилган эди.

 

Мусобақаларнинг маҳалла босқичи 20 апрель кунига қадар давом этиб, унда туманимизнинг 39 та маҳалласидан жами 235 та жамоалар беллашишди. Мусобақаларда 4552 нафар ёшлар фаол қатнашишди.

 

Бу босқичда ҳар бир маҳалладан биттадан жамоалар ғолиб бўлиб, кейинги сектор босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

 

Бугун сектор босқичига старт бериш учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтиб, ушбу босқич мусобақалари 21-30 апрель кунлари бўлиб ўтади.

 

Жумладан:

- 26 апрель куни 1-сектор ҳудудида;

- 27 апрель куни 2-сектор ҳудудида;

- 28 апрель куни 3-сектор ҳудудида;

- 29 апрель куни 4-сектор ҳудудида мусобақалар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM