Бугун Нуробод тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Бўш иш ўринлари мехнат ярмаркаси” бўлиб ўтди.

Ўтказилган ярмарка давомида 32 та корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд 200 дан ортиқ бўш (вакант) иш ўринлари билан қатнашди.Ярмарка давомида 60 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, уларнинг 40 нафардан ортиғини ёшлар ва хотин-қизлар ташкил этади.Ўтказилган меҳнат ярмаркасида 9 нафар ишга муҳтож фукароларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Шунингдек, ярмаркага ташриф буюрган фуқароларга меҳнат қонунчилигига оид, касбга-қайта тайёрловга оид ҳамда меҳнат миграциясини амалга ошириш бўйича маслаҳатлар берилди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM