Нурободда хотин-қизлар фаоллари учун ўқув-семинар ўтказилди

Бугун Нуробод тумани ҳокимлигида “Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг иш  фаолиятини ташкиллаштириш ” мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди.Семинарда туман ҳокимлиги, маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари ва соҳа мутахассислари иштирок этишди.Ўқув-семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сонли “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармонида маҳалладаги хотин-қизлар фаоли олдига қўйилган  вазифалар тўғрисида маълумот ва тушунчалар берилиб, уларнинг маҳаллада олиб бориши зарур бўлган иш фаолияти билан яқиндан таништирилди. Машғулотлар давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга, соҳа мутахассислари томонидан тегишлича жавоблар берилди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM