Тадбиркорлар ва ишбиланмонлар диққатига!

Тадбиркорлик субъектлари томонидан дуч келинаётган муаммолар ва турли тўсиқларни тезкорлик билан ҳал этиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Нуробод туманида “ЧОРШАНБА – ТАДБИРКОРЛАР КУНИ” деб эълон қилинди.Энди тадбиркорлик субъектлари ҳар хил сабаблар билан ечилмай келаётган муаммо ва масалалари бўйича Нуробод туман тадбиркорликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилишлари мумкин. Манзил: Нуробод шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 2-уй.Рўйхатдан ўтиш учун ҳафтанинг исталган куни соат 09:00 дан 18:00 га қадар марказнинг  (97) 910-50-96, (90) 504-50-96 рақамли ишонч телефонларига ёки туман ҳокимлигининг +998(90) 102-82-00 рақамдаги телеграм мессенжери орқали муаммоли масалалар бўйича мурожаат қилишларингиз мумкин.Ҳал этилмаган ҳар қандай муаммоли масалалар бўйича Нуробод тумани ҳокими Юлдашев Шерали Мамараимович ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари тадбиркорлар билан учрашув ўтказиб боради.Учрашувлар чоршанба куни соат 08:00 дан Давлат хизматлари маркази биносида бўлиб ўтади.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM