Cайёр қабул бўлиб ўтди

Мамлакатимизда демократик ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, одил судловга эришиш, суд иши юритуви сифатини янада яхшилашга қаратилаётган эътибор юксак самаралар бермоқда.

 

Бугун Нуробод тумани “Жом” маҳалласида Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг судьяси И.Ҳамидов, жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси Ф.Самадов ва фуқаролик ишлари бўйича туман судининг раиси Н.Мирзаев томонидан ҳудуд аҳолиси учун сайёр қабул бўлиб ўтди.

 

Қабул давомидаги мурожаатларнинг аксариятини фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, суд қароридан норози бўлиш, белгиланган жазони енгиллаштириш, уй-жой, мерос масалалари ташкил этди.

 

Сайёр қабул давомида мурожаатлар юзасидан муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли ва мутасадди идоралар вакилларига топшириқ, мурожаат қилувчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM