Нурободда “Маданият ва санъат ходимлари куни” нишонланди

Бугун Нуробод туманида 15 апрель – “Маданият ва санъат ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

 

Байрам тадбирида туманимиз маданият ва санъат соҳаси фидойилари, истеъдодли ёш ижодкорлар, хонандалар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

 

Айнан маданият ва санъат соҳасида Нурободда ўзига хос тажриба мактаби яратилган бўлиб, бахшичиликнинг муҳим қадрият ва анъаналари асрлар мобайнида авлоддан-авлодга ўтиб сайқалланиб келмоқда.

 

Тадбир давомида бир гуруҳ маданият ва санъат соҳаси фидойилари туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Санъаткорлар томонидан ташкил этилган концерт дастури байрам иштирокчиларига завқ-шавқ улашди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM