Семинар-тренинг бўлиб ўтди

Бугун Нуробод тумани ҳокимлигида Давлат хизматлари агентлиги Cамарқанд вилоят бошқармаси томонидан туман сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва ёрдамчилари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари учун семинар-тренинг бўлиб ўтди.

 

Мазкур семинар-тренинглар тақдимот ва амалий машғулотлар шаклида ташкил этилиб, ўқув дастуридаги мавзулар аҳамияти ва кўлами жиҳатидан пухта ишлаб чиқилган бўлиб, унда асосан жойларда масъулларнинг “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш механизми асосида ўз иш фаолиятини ташкил этишлари учун зарур бўлган барча масалаларни қамраб олган.

 

Машғулот давомида иштирокчиларга энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) тизими асосида баҳолаш механизмлари, кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби, ҳалқаро тажриба, самарадорлик ва натижадорликка эришишнинг устувор жиҳатлари ва мавзу юзасидан кейс таҳлиллар асосида жорий этиладиган тизим бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM