“Инсон қадри” – ҳамма нарсадан устун

Бугун Нуробод тумани ҳокимлигида туман сектор раҳбарлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари ва мутасаддилар иштирокида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш муҳокама қилинди.

 

Муҳокама давомида аҳоли мурожаатлари билан ишлашда “Инсон қадри” – ҳамма нарсадан устун тамойили асосида иш тутилиши зарурлигини алоҳида таъкидланиб, мурожаатларда кўтарилаётган масалаларни сифатли ва адолатли бажарилиши бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

 

Шунингдек, масъулларнинг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўйича фикр-мулоҳазалари тингланиб, чора-тадбирлар белгиланди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM