Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир

Бугунги кунда давом этаётган қутлуғ Рамазон ойида Аллоҳнинг марҳамати билан, бутун ер юзига барака ва яхшиликлар ёғилади. Сабр-қаноат ва хайр-саховатли ишлар учун кўп-кўп савоблар ёзилади.

 

Кўп минг йиллик қадриятларимиз ва муқаддас динимиз шарофати билан нафақат Рамазон ойида, балки бутун йил давомида, ҳар куни меҳр-мурувват ва саховат кўрсатиш, сабрли ва аҳил бўлиш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган.

 

Хусусан, туманимиздаги эҳтиёжмандларга беғараз ёрдам кўрсатиш, кекса, якка-ёлғиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги мавжуд фуқаролар ҳолидан хабар олиш, қийинчилик ва синовли кунларида уларнинг ёнида туриб кўмаклашиш барчамиз учун улкан савобли ишлар ҳисобланади.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM