Соғлиқни сақлаш вазирлигига «Ижтимоий хизмат» электрон платформасини жорий йил 1 майга қадар ишга туширишни таъминлаш топширилди

2022 йилда имконияти чекланган болалар ва катталарни зарур жиҳозлар билан таъминлаш мақсадида Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигига 31 миллиард сўм маблағ ажратиладиган бўлди. Бунда:болалар серебрал фалажи, умуртқа поғонаси касал бўлган шахсларда мустақил юриш функцияларини қайта тиклаш учун 20 дона экзоскелет;880 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга замонавий пультли аравачалар;кўзи ожиз болалар ва катталар учун 1 минг 800 дона овозли термометр, 2 минг дона овозли тонометр, 2 минг дона Брайл алифбоси бўйича ёзув мосламалари;ногиронлиги бўлган шахслар фавқулодда вазиятларга тушганда уларга тезкор ёрдам кўрсатиш учун 6 мингта смарт-соат, шунингдек етарли миқдорда эшитиш мосламалари харид қилиш назарда тутилади.Тиббий-ижтимоий муассасалар контингентини тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиш, уларни манзилли даволаш ва дам олишга йўналтириш шартлиги қатъий белгилаб қўйилди.Соғлиқни сақлаш вазирлигига «Ижтимоий хизмат» электрон платформасини жорий йил 1 майга қадар ишга туширишни таъминлаш топширилди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM