Келгуси 3-4 йилда мактаблардаги барча синф ўқитувчилари янги методика асосида ўқитилади

Президент келгуси устувор вазифаларни белгилаб берди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.Энг аввало, мактаб ўқитувчиларини янги методика асосида қайта тайёрлаш бўйича умуммиллий лойиҳа бошланади.Ушбу янги тизим доирасида келгуси 3-4 йилда мактаблардаги барча синф ўқитувчилари янги методика асосида ўқитилади. Бунинг учун:1 июнга қадар ҳар бир ҳудуддаги Малака ошириш марказлари негизида Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий таълим марказлари ташкил этилади;ушбу марказларга математика, физика, кимё, биология, ИТ каби аниқ ва табиий фанлар бўйича хориждан энг малакали мутахассислар жалб қилинади;хорижий мутахассислар ёрдамида олийгоҳ, миллий таълим марказлари ва мобил гуруҳларнинг муаллимларидан иборат ҳар бир вилоят кесимида «тренерлар гуруҳлари» шакллантирилади;мазкур тренерлар эса жойларда мактаб ўқитувчиларининг бевосита малакасини ошириб боради. Уларнинг ойлик иш ҳақига 100 фоизгача устамалар тўланади.Умуман, юқоридаги янги тизимларни жорий қилиш учун 100 миллион доллар қўшимча маблағ йўналтирилади.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM