Муаммолар тингланди

Бугун Нуробод тумани сектор раҳбарлари тумандаги “Жарқудуқ” маҳалласида фаолият олиб бораётган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори, ёшлар етакчиси ҳамда хотин-қизлар фаоли учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни тинглади.

 

Шунингдек, сектор раҳбарлари ва масъуллар маҳалла фуқаролари билан учрашиб, ҳудуддаги яйлов ер майдонларидан фойдаланиш билан боғлиқ масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтди.

 

Фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM