“Давлат хавфсизлик хизмати Раиси кубоги” учун мусобақалар ташкил этилмоқда

Жорий йилнинг 5 апрель кунидан 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида футбол ва минифутбол бўйича “Давлат хавфсизлик хизмати Раиси кубоги” мусобақаларининг Самарқанд вилоятидаги 1126 та маҳаллалар ёшлари тўлиқ қамраб олинган ҳолда “Маҳалла-сектор-туман” босқичлари ташкил этилади.

 

Мусобақалар апрель ойидан май ойига қадар давом этади.

 

   5-20 апрель кунлари “Маҳалла босқичи”;

 

  21-30 апрель кунлари “Сектор босқичи”;

 

  1-10 май кунлари “Шаҳар ва туман босқичлари” ўтказилади.

 

Мусобақада иштирок этишни истаган жамоалар +99899-176-42-02 телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, эртага (05.04.2022) туман 1-сектор ҳудудидаги “Шарқ Юлдузи” маҳалласида ҳамда 2-сектор ҳудудидаги “Улус” маҳаллаларида мусобақалар бўлиб ўтади.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM