Нуробод туманида ёшлар фестивали ўтказилди

Мудофаа Вазирлиги қўшинларида ёшларни она юртга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида, ҳарбий хизматчилар иштирокида учрашувлар, ватанпарварлик машғулотлари, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири, бугун Нуробод туманида жойлашган  22-умумий ўрта таълим мактабида ҳарбий маъмурий сектор раҳбарлари, ҳамкорликдаги давлат ва жамоат ташкилотлари иштирокида маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ҳамда ўқувчи ёшлар учун ҳарбий-ватанпарвалик фестивали ўтказилди.

Фестивал аввалида мактаб ўқувчилари учун Турон Қоплони Жалолиддин Мангуберди ва Буюк Соҳибқирон Амир Темур каби буюк бобокалонларимизнинг қаҳрамонликлари, жанг санъати, жасорати ва Ватанпарварлиги акс эттирилган тематик синфлар замонавий тарғибот воситалари ва ўша даврга ҳос анжом аслаҳалар билан  жиҳозланиб фойдаланишга топширилди.

Кун давомида ёшлар билан учрашувлар ҳам ташкиллаштирилиб, туман сектор раҳбарлари, ҳарбийлар ёшлар билан ўзларининг ҳаётий тажрибаларини ўртоқлашди.

Фестивал доирасида сўз олганлар Муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларга берилаётган улкан имтиёз ва имкониятлар, улардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисида фикр юритиб,  Қуролли Кучлар сафида хизмат қилиш ҳар бир ёш учун шарафли ва масъулиятли касбга айланиб улгурганлигини таъкидлаб ўтишди.

Ҳарбий хизматчилар томонидан тайёрланган ҳарбий оркестр чиқишлари, фахрий қоровул, қўл-жанги кўргазмаси ва мусиқий чиқишлар барчада илиқ таассурот қолдирди.

Тадбир якунида фаҳрий устозлар, ҳамкорликдаги давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ва фестивал давомида спорт мусобақалари ва бешта муҳим ташаббус доирасида ўтказилган танлов ғолиблари, фаол ёшлар ҳамда фаҳрий устоз мураббийларга Қўшинлар Қўмондонининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида ўтказилаётган бу каби тадбирлар мамлакатимизнинг барча соҳалари учун фидойи, мард ва садоқатли кадрлар заҳирасини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM