Муносабат!

Аввал хабар берганимиздек, ижтимоий тармоқларда Нуробод тумани “Саҳоба” маҳалласи Тутли қишлоғи фуқаролари томонидан яйлов ер майдонларини ажратиб беришда амалий ёрдам сўраб қилган видеолавҳали мурожаатлари тарқалди.

 

Бугун Нуробод тумани ҳокими Ш.Юлдашев раҳбарлигида тузилган ишчи гуруҳи, Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ё.Жураев, вилоят “Қоракўл” уюшмаси раиси А.Бозоров ҳамда кластерлар масъуллари иштирокида “Тутли” қишлоғи аҳолиси билан учрашиб, фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан ўрганишлар олиб борилди.

 

Ўрганишлар давомида бугунги кунда тумандаги “Саҳоба” маҳалласи ҳудудидаги яйлов ер майдонлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан кластер шаклидаги “Samarqand Qorako’l” масъулияти чекланган жамиятига тегишли яйлов ер майдонлари эканлиги аниқланиб, жисмоний ва юридик шахсларга белгиланган тартибда ижарага берилиши ўз вақтида таъминланмаганлиги маълум бўлди.

 

Ҳудуд аҳолисининг талабидан келиб чиқиб, ўзларига тегишли бўлган чорва молларининг ҳар бошига ҳисоблаган ҳолда яйлов ер майдонларини ажратиб берилиши бўйича масъуллар ва фуқаролар иштирокида ишчи гуруҳи тузилиб, ҳар бир чорва молларининг бошига нисбатан яйлов ер майдонлари тез кунлар ичида ажратиб берилиши белгиланганлигини маълум қиламиз.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM