Ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун Нуробод туманидаги 18-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман сектор раҳбарлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад, ёшларнинг муаммоларига ечим топиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтиришдан иборатдир.

 

Тушган мурожаатларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, ижросини таъминлаш бўйича тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

 

Тадбир сўнгида туман ҳокимлиги томонидан ёшларга китоб жамланмалари совға қилинди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM