Пенсия таъминотидаги ўзгаришлар

Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида 2022 йил 9 февраль  ЎРҚ-752-сон Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди. Бy қонун билан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ҳам бир нечта моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

1)15-моддани матни қуйидаги таҳрирда баён этилиши белгиланди«Ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга, шунингдек Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга тайинланади» Аввалги матнда Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга тайинланиши белгиланмаган эди.

2) 19-модданинг:

учинчи қисми «а» банди қуйидаги таҳрирда баён этилиши белгиланди:

«а) болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар 18 ёшга тўлмаган бўлса ёки  18 ёшдан катта бўлса, агар улар 18 ёшга тўлгунига қадар ногиронлиги бор бола бўлиб қолган бўлса. Бунда башарти, агар ака-укалар, опа-сингиллар ва набираларнинг меҳнатга қобилиятли ота-онаси бўлмаса»;

тўртинчи қисми қуйидагича баён этилиши белгилаб қўйилди:

«Таълим ташкилотларининг ўқувчилари ва талабалари ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга»;

3) 37-модда биринчи қисмининг:

«д» банди қуйидагича баён этилди:

«д) I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача бўлган, ногиронлиги бор болага, шунингдек (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт»;

«ж» бандидаги «кўпи билан 3 йил» деган сўзлар «кўпи билан 6 йил» деган сўзлар билан алмаштирилди;

4) 47-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилди:

«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши муносабати билан чекловчи чоралар (карантин) жорий этилганда, агар фуқаролар чекловчи чоралар (карантин) даврида ёки улар тугатилгандан кейин пенсия тайинлашни сўраб бир ой ичида мурожаат қилган бўлса, уларга пенсия уни олиш ҳуқуқи юзага келган кундан эътиборан тайинланади».

Ҳозирги кунда юқоридаги қонунчиликда бўлган ўзгаришлар билан туманимизнинг барча ҳудудларига бориб аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Туманимиз фуқаролари бy ўзгаришлар тўғрисида саволлари бўлса  66-633-12-45 телефон рақами орқали жавоб олишлари мумкин.

 

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи                                                             Т.Юсупов

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM