“Яшил макон”лар бахтлилик даражасини белгилайди

Маълумотларга кўра, бахт индексини белгилашда экологик омиллар ҳам етакчи ўрин тутаркан. Ўлкада яшил олам қанчалик катта ҳудудни эгалласа, бахтлилик даражаси ҳам ортар экан.

 

Бугунги кунда Нуробод туманида ҳам ҳудудларни яшил масканларга айлантириш бўйича мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ва буталарини экиш, боғ яратиш ишларида туман ҳокимлиги, тумандаги барча давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбар ва ходимлари, кенг жамоатчилик ва аҳоли вакиллари фаол иштирок этишмоқда.

 

Жорий йилнинг баҳор ойларида яшил масканлар, маҳаллалар, аҳоли яшаш пунктларида, ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли уйлар ва йўлларнинг ён атрофларига 600 мингдан ортиқ дарахт ва бўта кўчатларини экиш режалаштирилган.

 

Юртимиз бўйлаб давом этаётган дарахт экиш, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ишларида фаол бўлиш, фуқароларимиз учун бахт даражасини оширишга яна бир имкондир.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM