Б.Санаев ва О.Бутаевларнинг депутатлик ваколатлари эътироф этилди

Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг маълумотига кўра, жорий йилнинг 13 март куни туман Кенгаши депутатлигига ўтказилган 2 та “4-Жарқудуқ” ва “27-Халқобод” сайлов округларида 5159 нафар сайловчидан 3 759 нафари яъни 72,9 % сайловчилар фаол иштирок этиб, ўзлари ёқлаган номзодларга овоз бердилар.

Сайлов натижаларига кўра, “4-Жарқудуқ” сайлов округидан 918 нафар яъни 55,9 % овоз билан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси, Нуробод тумани “Жарқудуқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси – Санаев Бохадир Ирисович сайланди.

“27-Халқобод” сайлов округидан эса 1784 нафар яъни 84,4 % овоз билан Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси, Нуробод тумани Почта алоқа бўлими бошлиғи – Бутаев Олимжон Анорович сайланган.

Бугун Халқ депутатлари Нуробод тумани Кенгашининг қирқ еттинчи сессиясида Б.Санаев ва О.Бутаевларнинг депутатлик ваколатлари эътироф этилди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM