Бугун Нуробод тумани ҳокимлиги аппарати масъул ходимлари учун ташкил этилган навбатдаги “Сиёсий-маърифат соати”да ижрога қаратилган ҳужжатларнинг туман ҳокимлиги масъуллари томонидан ижро қилиниш ҳолати ҳамда бу борада масъулларнинг масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида маълумотлар берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 61-сонли қарори ижроси юзасидан дарс машғулотлари олиб борилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига мутасаддилар томонидан батафсил жавоблар берилди.